«Ньюкасл» Жексонга қизиқиш билдирмоқда
Ижара асосида «Бавария»да тўп сураётган Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Николас Жексон ёзги трансферлар ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда talkSPORT хабар бермоқда.
Аввалроқ «Бавария» сенегаллик ҳужумчининг шартномасини «Челси»дан сотиб олмаслиги маълум бўлганди. Манбанинг маълумотларига кўра, Жексоннинг хизматларига «Ньюкасл» қизиқиш билдирмоқда.
Таъкидланишича, «қарғалар» тез орада Англияга қайтадиган сенегаллик футболчи учун асосий даъвогарлар қаторида турибди.
Жорий мавсумда 24 ёшли Жексон барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, ўнта гол урди ва тўртта голли узатмага муаллифлик қилди. Жексоннинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2033-йилгача мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари футболчининг нархини 40 миллион ёвроға баҳоламоқда.