locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ньюкасл» Жексон учун қанча сарфламоқчи экани маълум

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ньюкасл» Жексон учун қанча сарфламоқчи экани маълум
Фото: Getty Images

“Челси” ҳужумчиси Николас Жексон фаолиятини “Ньюкасл”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Telegraph хабар берди.

Манбага кўра, “ҳаккалар" жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи ва Николасни ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Сенегаллик форварднинг трансфери 75 миллион еврога баҳоланмоқда.

Африкалик футболчи икки йил муқаддам "аристократлар" сафига келиб қўшилган эди. Ҳужумчи лондонликлар билан 2033 йилнинг ярмигача шартнома мажбуриятлари бўйича боғланган.

Николас Англия чемпионатининг ўтган мавсумида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг