locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ньюкасл» ёзда Волтемадени сотувга қўйиши мумкин

У 13 ўйиндан бери гол ура олмаяпти,
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ньюкасл» ёзда Волтемадени сотувга қўйиши мумкин
ФОТО: Getty images

“Ньюкасл”нинг германиялик ҳужумчиси Ник Вольтемаде ёзги трансфер ойнасида “қарғалар”ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Ньюкасл" келаси ёзда янги ҳужумчи сотиб олишга урғу беради.

Эслатиб ўтамиз, инглиз клуби август ойида клуб учун рекорд даражадаги 75 миллион еврога сотиб олинган 23 ёшли Вольтемадени сотиш ҳақида ўйламоқда.

У 13 ўйиндан бери гол ура олмаётгани сабабли раҳбарият уни сотувга қўйиши мумкин.

Вольтемаде барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан меҳнат шартномаси 2031 йилнинг ярмигача мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг