locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ньюкасл» японалик дарвозабон Судзукига қизиқиш билдирмоқда

23 ёшли посбоннинг вакиллари аллақачон инглиз клуби раҳбарияти билан алоқа ўрнатган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ньюкасл» японалик дарвозабон Судзукига қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty images

Англиянинг «Ньюкасл Юнайтед» клуби «Парма» ва Япония терма жамоаси дарвозабони Дзион Судзуки трансфери бўйича дастлабки музокараларни ўтказди. Бу ҳақда Chronicle Live нашри хабар берди.

Манбага кўра, 23 ёшли посбоннинг вакиллари аллақачон инглиз клуби раҳбарияти билан алоқа ўрнатган. Судзукининг трансфер қиймати тахминан 20 миллион евро (17 миллион фунт стерлинг) деб баҳоланмоқда.

Шунга қарамай, «Ньюкасл» учун дарвозабон позициясидаги асосий устувор номзод ҳали ҳам Жеймс Траффорд бўлиб қолмоқда. Клуб жорий трансфер ойнаси ёпилгунга қадар янги дарвозабон масаласида якуний қарор қабул қилиши кутилмоқда.

2025/2026 йилги мавсумда Дзион Судзуки барча мусобақаларда 24 та учрашувда майдонга тушди. Япониялик дарвозабон 33 та гол ўтказиб юборди ва 6 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг