«Ньюкасл» янги дарвозабон сотиб олмоқчи — манба
Англиянинг «Ньюкасл» клуби келгуси ёзги трансфер ойнасида асосий таркибни кучайтириш мақсадида тажрибали дарвозабон билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Манбага кўра, клуб раҳбарияти таркибдаги посбонлар борасида қатъий қарорга келган. Хусусан, жамоа бош мураббийлиги ва мутасаддилари Ник Поупнинг маҳоратига нисбатан шубҳаланмоқда. Шунингдек, «Саутгемптон»дан ижарага олинган Аарон Рамсдейл мавсум якунида ўз клубига қайтиши кутилмоқда ва «Ньюкасл» унинг трансфер ҳуқуқларини харид қилмасликка қарор қилди.
Клуб раҳбарияти дарҳол самарали натижа бера оладиган ва халқаро тажрибага эга бўлган дарвозабон қидирмоқда.
Маълумот учун, Ник Поуп «Ипсвич Таун» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўз фаолияти давомида «Чарлтон Атлетик» ва «Бёрнли» каби клубларда тўп сурган футболчи 2022 йилдан буён «Ньюкасл» сафида фаолият юритади. Умуман олганда, у «қарғалар» либосида 126 та ўйин ўтказиб, уларнинг 46 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.