locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ньюкасл» Яйссле учун «Ал-Аҳли»га 11 миллион евро тўлайди

38 ёшли германиялик мутахассис билан 2030 йил ёзигача амал қиладиган шартнома имзоланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ньюкасл» Яйссле учун «Ал-Аҳли»га 11 миллион евро тўлайди
ФОТО: Getty images

Англиянинг «Ньюкасл» клуби янги бош мураббий тайинлаш арафасида.

Инсайдер Фабрицио Романонинг X ижтимоий тармоғида маълум қилишича, клуб Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» жамоасига бош мураббий Маттиас Яйссле учун 11 миллион евро миқдорида товон пули тўлайди.

Манбага кўра, 38 ёшли германиялик мутахассис билан 2030 йил ёзигача амал қиладиган шартнома имзоланади.

Шунингдек, Яйссле 1 август, шанба куни «Ньюкасл»нинг янги бош мураббийи сифатида расман таништирилиши кутилмоқда.

Аввалроқ «Ньюкасл»нинг собиқ бош мураббийи Эдди Хау раҳбариятни фаолиятида танаффус қилиш нияти ҳақида хабардор қилиб, ўз лавозимини тарк этгани маълум қилинган эди.

Маттиас Яйссле «Ал-Аҳли»ни 2023 йил ёзидан буён бошқариб келмоқда. Унинг Саудия клуби билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан кейин ўз якунига етади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг