locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ньюкасл» Вольтемаденинг жамоадаги келажаги бўйича бир қарорга келди

Ник 2025 йилда "ҳаккалар" сафига келиб қўшилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ньюкасл» Вольтемаденинг жамоадаги келажаги бўйича бир қарорга келди
ФОТО: Getty images

“Ньюкасл” клуби раҳбарияти ҳужумчи Ник Вольтемадени жамоада сақлаб қолишга қарор қилди. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Манбага кўра, клубда 24 ёшли форвард Англия Премьер-лигаси талабларига мослашиб бўлганига ишонч билдирилмоқда ва у келаси мавсумда анча яхши натижалар кўрсатиши кутилмоқда. Мураббийлар штаби немис футболчисининг машғулотлардаги ишини ижобий баҳоламоқда ҳамда уни ҳужумчи ортида ўйнайдиган позицияда очилиши мумкин деб ҳисобламоқда.

Жорий мавсумда Вольтемаде Премьер-лигада 32 та ўйинда иштирок этиб, 8 та гол ва 3 та голли узатма муаллифига айланган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил ёзида “Ньюкасл” уни “Штутгарт”дан 85 миллион евро ва бонуслар эвазига харид қилган эди. Ушбу трансфер клуб тарихидаги энг қиммат келишув бўлиб қолмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг