\"Ньюкасл\" ҳужумчиси жамоани тарк этди
Фото: Getty Images
Каллум Уилсон "Ньюкасл"ни тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
2020 йилда "Вест Хэм"га қарши дебютдан тортиб, 9-рақамли машҳур футболкага қадар Каллум сўнгги йиллардаги муваффақиятимизда катта роль ўйнади.
Унинг барча ҳиссаси учун миннатдормиз. Келажакда омад тилаймиз", - дейилади "Ньюкасл" хабарида.
Умуман олганда, Уилсон клуб сафида 130 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 49 та гол урган.
Футболчига “Лидс” ва “Лестер” жамоалари томонидан қизиқиш бўлаётгани хабар қилинмоқда.