locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ньюкасл» Траффордни ўз сафига қўшиб олмоқчи

У "шаҳарликлар"да захира посбонига айланиб қолди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «Ньюкасл» Траффордни ўз сафига қўшиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

"Манчестер Сити" дарвозабони Жеймс Траффорд қишки трансфер ойнаси вақтида жамоасини алмаштириши мумкин.

TEAMtalk хабарига кўра, 23 ёшли кипер “Ньюкасл" эътиборига тушиб қолди.

Траффорд Жанлуижи Доннарумма келганидан сўнг "шаҳарликлар"нинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотди. Англиялик футболчини захира ўйинчиси роли қониқтирмайди.

Вазиятдан хабардор "Ньюкасл" уни ўз сафига қўшиб олмоқчи - битим қишки трансферлар вақтида амалга ошиши мумкин.

"Қарғалар" Жеймс Траффордни ёзда "Бёрнли"да ўйнаган пайтидаёқ ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилишган, аммо футболчи "Манчестер Сити"га қайтишни афзал кўрган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг