locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Ньюкасл\" Траффордни сотиб олмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Ньюкасл" Траффордни сотиб олмоқчи
Фото: Getty Images

"Ньюкасл" Англия терма жамоаси дарвозабони Жеймс Траффорд билан шартнома имзолаш устида ишламоқда.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, "магпилар" ва "Бёрнли" ўртасида музокаралар давом этмоқда.

Қайд этилишича, 22 ёшли дарвозабоннинг трансфери июл ойида амалга ошиши мумкин, шу боис ҳар икки клуб келаси ҳафтадан бошлаб келишувни якунлаш учун музокаралар янада жиддий олиб борилиши мумкин.

2024/25 йилги мавсумда Жеймс Траффорд Чемпионшипда "Бёрнли" учун 45 ўйинда 29 та "қуруқ" ўйин ўтказиб, жамоасига Премьер-лигага чиқишга ёрдам берди. Нуфузли Transfermarkt.com сайти унинг нархини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг