\"Ньюкасл\" Траффордни сотиб олишга яқин турибди
Фото: Getty Images
Англиянинг “Ньюкасл” клуби “Бёрнли” дарвозабони Жеймс Траффордни қўлга киритишга яқин турибди.
The Athletic хабарига кўра, 192 см посбон яқин кунлар ичида “қарғалар” билан расман битим имзолаши кутилмоқда. Томонлар барча шартлар бўйича келишиб олишган.
Ўтган мавсум 22 ёшли Траффорд “Бёрнли” билан Чемпионшипда 2-ўринни эгаллади ва Премьер-лигага йўл олди.
У клуб сафида 45 ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ўтказиб юборган.
“Ньюкасл” эса АПЛда 5-ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўл олди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист