locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Ньюкасл\" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Ньюкасл" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд фаолиятини “Ньюкасл”да давом эттириши мумкин, дея хабар беради CaughtOffside.

Манбага кўра, "Ньюкасл" бу ёзда ҳужум чизиғини кучайтиришга интилмоқда. Клуб аллақачон "Ноттингем Форест" вингери Энтони Элангани ўз сафига қўшиб олиш учун сўров юборган, аммо рад жавобини олган, шунинг учун Рэшфорд унга муқобил бўлиши мумкин.

Англиялик футболчи "Юнайтед"га Рубен Аморим келиши билан асосий таркибдаги ўрнини йўқотгач, жамоани тарк этиши кутилмоқда.

Ўтган мавсумда Рэшфорд "Астон Вилла" сафида барча мусобақаларда 17та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган ва 6та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг