«Нюкасл» Рэмсдейлнинг трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images
"Ньюкасл" ўз сафига "Саутгемптон" дарвозабони Аарон Рэмсдейлни қўшиб олди. Бу ҳақда "қарғалар" матбуот хизмати хабар берди.
27 ёшли англиялик дарвозабон сотиб олиш имконияти билан 2026 йил ёзигача ижарага олинди.
Рэмсдейл ўтган мавсумни "Саутгемптон"да ўтказди. У 32 та ўйинда 68 та гол ўтказиб юборди ва 4 та қуруқ ўйин ўтказди. Клуб эса Чемпионшипга равона бўлганди.
“Нюкасл” клуби Жеймс Траффордни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Бироқ “Манчестер Сити” собиқ дарвозабонини сотиб олганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист