locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ньюкасл» «Реймс» дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда

Футболчининг ўзи ҳам АПЛга кўчиб ўтишга қарши эмас.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ньюкасл» клуби «Реймс» дарвозабони Эвен Жауэннинг трансфери устида фаол иш олиб бормоқда. Бу ҳақда инсайдер Саша Тавольери маълум қилди.

Манбанинг берган маълумотига кўра, ушбу келишув қиймати 20 миллион еврони ташкил этади ва футболчининг ўзи ҳам Англия жамоасига ўтишга розилик берган.

Эвен Жауэн «Генгам» ва бошқа бир қатор жамоалар тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2024 йилдан буён «Реймс» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда, шунингдек, дарвозабоннинг фаолиятида «Родез» ва «Дюнкерк» клубларидаги ижара муддатлари ҳам бор.

Жорий мавсумда Жауэн клуб сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 35 та гол ўтказиб юборди ва 15 та учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Бундан ташқари, футболчи Франция ёшлар терма жамоаси аъзоси ҳисобланади, муқаддам у «учранглилар»нинг турли ёшдаги жамоаларида ҳам ўйнаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг