«Ньюкасл» Рамушнинг трансферидан воз кечди
Фото: Getty Images
"Ньюкасл" "ПСЖ" ҳужумчиси Гонсалу Рамуш трансфери бўйича музокараларни тўхтатади. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Манбага кўра, томонлар 24 ёшли футболчининг трансфери борасида келиша олмаган.
Қайд этилишича, футболчи Парижда бахтли ва кетиш ниятида эмас, шунинг учун "қарғалар" эътиборини бошқа номзодларга қаратади.
Ўтган мавсумда Рамуш Лига 1да 22 та баҳсда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. У ўйинларда ўртача 48 дақиқадан ҳаракат қилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист