locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ньюкасл» Омар Мармуш трансферини устувор мақсадга айлантирди

Ҳозирча «Ньюкасл» томонидан футболчи учун расмий таклиф юборилмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Омар Мармуш фаолиятини Англия Премьер-лигасининг бошқа клубида давом эттириши мумкин. CaughtOffside маълумотига кўра, «Ньюкасл» 27 ёшли мисрлик футболчини ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадларидан бири сифатида белгилаган.

Манбага кўра, «Ньюкасл» сўнгги йирик савдолардан сўнг трансфер учун етарли маблағга эга ва «Манчестер Сити»нинг Мармуш бўйича талабини қондиришга тайёр. «Шаҳарликлар» ҳужумчи учун тахминан 65 миллион евро сўрамоқда.

Шунга қарамай, ҳозирча «Ньюкасл» томонидан футболчи учун расмий таклиф юборилмаган. Мармушга «Барселона» ва Лондоннинг «Тоттенҳем» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда, шу сабаб унинг трансфери учун рақобат юзага келиши мумкин.

Омар Мармуш 2025/26-йилги мавсумда «Манчестер Сити» сафида барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. Эндиликда унинг келажаги «Ньюкасл»нинг расмий таклиф билан чиқиш-чиқмаслигига боғлиқ бўлиши мумкин.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг