locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ньюкасл» «Милан» тарбияланувчисига қизиқиш билдирмоқда, скаутлар «Сан-Сиро»га ташриф буюрган — Моретто

Футболчи ҳозирда йилига 500-600 минг евро атрофида маош олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ньюкасл» «Милан» тарбияланувчисига қизиқиш билдирмоқда, скаутлар «Сан-Сиро»га ташриф буюрган — Моретто
ФОТО: Getty images

Англиянинг “Ньюкасл” клуби “Милан”нинг чап қанот ҳимоячиси Давиде Бартецагини ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда. Инсайдер Маттео Мореттонинг хабар беришича, Англия жамоаси скаутлари футболчини ўрганиш ва унинг ривожланишини кузатиш учун Миланга келган.

20 ёшли тарбияланувчининг италиян клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган. ОАВ маълумотларига кўра, “Милан” Бартецаги билан шартномани маошини оширган ҳолда 2031 йилгача узайтиришни режалаштирмоқда.

Хабар қилинишича, футболчи ҳозирда йилига 500-600 минг евро атрофида маош олади. Янги шартнома бўйича, унинг маоши 1,5 миллион евродан ошиши кутилмоқда. Жорий мавсумда Италия ёшлар терма жамоаси футболчиси барча турнирларда 30 та ўйинда 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг