locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ньюкасл» «Милан» ҳимоячиси Бартезагига қизиқиш билдирмоқда

«Россонерилар» эса футболчи билан келишувни узайтиришни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англиянинг «Ньюкасл» клуби «Милан» чап қанот ҳимоячиси Давиде Бартезагини ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда. Инсайдер Маттео Мореттонинг хабар беришича, инглиз жамоаси скаутлари футболчининг ўйинини ўрганиш ва унинг ривожланишини кузатиш учун Миланга ташриф буюришган.

20 ёшли «Милан» тарбияланувчисининг Италия клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. ОАВ маълумотларига кўра, «Милан» Бартезаги билан келишувни 2031 йилгача узайтиришни ва унинг маошини оширишни режалаштирмоқда.

Хабарда айтилишича, айни дамда футболчи йилига тахминан 500-600 минг евро маош олади. Янги шартнома асосида, унинг йиллик даромади 1,5 миллион еврогача кўтарилиши кутилмоқда.

Италия ёшлар терма жамоаси аъзоси ҳисобланган Давиде Бартезаги жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 30 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва битта самарали узатмага муаллифлик қилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг