locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ньюкасл» Манзамби трансферини якунламоқда

Унга «Астон Вилла» ҳам жиддий қизиқиш билдирган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ньюкасл» Манзамби трансферини якунламоқда
ФОТО: Getty images

«Ньюкасл» ва Германиянинг «Фрайбург» клублари ярим ҳимоячи Йохан Манзамбининг трансфери бўйича тўлиқ келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг ўзининг X саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, трансфер қиймати 60 миллион еврони ташкил этади. Клублар битимнинг барча шартларини келишиб олган, айни пайтда «Ньюкасл» футболчининг ўзи билан шартноманинг сўнгги тафсилотларини муҳокама қилмоқда. Швейцариялик ярим ҳимоячи учун узоқ муддатли келишув тайёрлаб қўйилган.

Манзамбига «Астон Вилла» ҳам жиддий қизиқиш билдирган эди. Бирмингемликлар ярим ҳимоячи Амаду Онананинг тизза боғламлари жароҳати туфайли бу позицияни кучайтиришни режалаштирган, аммо футболчи учун курашда «Ньюкасл» устун келди.

2025/26 йилги мавсумда Манзамби барча мусобақаларда 47 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 9 та голли узатма қайд этган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг