«Ньюкасл» Холл билан шартномани узайтирди
21 ёшли Холлнинг янги шартномаси 2031 йилгача амал қилади.
Фото: Newcastle
«Ньюкасл»нинг қанот ҳимоячиси Льюис Холл Англия клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Бу ҳақда «сорокалар» матбуот хизмати хабар берди.
Битим тафсилотлари ошкор қилинмаган. Бироқ журналист Кит Дауни маълумотига кўра, 21 ёшли Холлнинг янги шартномаси 2031 йилгача амал қилади.
«Ньюкасл» Холлни 2024 йилда «Челси»дан сотиб олган. Жорий мавсумда футболчи барча турнирларда 5 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ Холлга «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. «Қизил иблислар» ҳимоячини 2027 йилда сотиб олишни режалаштирган.