«Ньюкасл» Хау ўрнига Ираолани олиб келмоқчи
Эдди 2021 йилдан бери “қарғалар”ни бошқариб келмоқда.
ФОТО: Getty images
“Ньюкасл” бош мураббийи Эдди Хау мавсум якунига қадар вазифасидан озод этилмайди. Бу ҳақда Indykaila News хабар берди.
Манбага кўра, “қарғалар” раҳбарияти Хаунинг ўрнига “Борнмут” бош мураббийи Андони Ираола номзодини кўриб чиқмоқда.
Агар келишув амалга ошса, 43 ёшли испаниялик мутахассисни АПЛнинг энг юқори маош олувчи мураббийларидан бирига айланади.
Эдди 2021 йилдан бери “Ньюкасл”ни бошқариб келмоқда. Англия чемпионатининг 11-туридан кейин жамоа 12 очко тўплаб, жадвалда 14-поғонада бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист