«Ньюкасл» Гордон учун нарх белгилади
Унга "тўпчилар" асосий даъвогар.
ФОТО: Getty images
“Ньюкасл” клуби вингери Энтони Гордон ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.
The Telegraph нашри хабар беришича, “қарғалар” ўз футболчисини 80 миллион фунт стерлинг эвазига сотишга тайёр.
“Арсенал” эса Гордонга асосий даъвогар сифатида қаралмоқда ва уни ёзда ўз сафига қўшиб олиш истагини билдирган. Клуб Габриэль Мартинелли ва Леандро Троссарднинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Жорий мавсумда Энтони Англия Премьер-Лигасида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист