\"Ньюкасл\" Гендузига қизиқмоқда. \"Лацио\" футболчини сотишга тайёр
Гендузи илгари "Арсенал"да ўйнаган
Фото: Getty Images
“Лацио” ярим ҳимоячиси Маттео Гендузи яна Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Sport Witness хабар берди.
Манбага кўра, “Ньюкасл” клуби франциялик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Гендузини сотиб олишга асосий даъвогар ҳисобланади.
“Қарғалар” ярим ҳимоячиси Сандро Тонали ёзда “Ювентус”га бориьб қўшилиши мумкин. У Тоналига ўринбосар сифатида қаралмоқда.
Ўз навбатида “Лацио” ҳам 26 ёшли футболчини сотишга тайёр. Унинг трансфер баҳоси 40 млн еврони ташкил этмоқда.
Ўтган мавсумда у “бургутлар” сафида А Серияда 37та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 3та ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.