«Ньюкасл» Франция ёшлар терма жамоаси дарвозабонини сотиб олди — Романо
«Ньюкасл» «Реймс» голкипери Эвен Жауэнни сотиб олди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Келишув қиймати 24 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда. Футболчининг инглиз клуби билан тузган меҳнат шартномаси муддати 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлади.
Эвен Жауэн «Генгам» ва бошқа бир қатор жамоалар тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2024 йилдан буён «Реймс» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди, дарвозабоннинг фаолияти давомида «Родез» ва «Дюнкерк» клубларидаги ижара муддатлари ҳам бор.
Якунланган клуб мавсумидаги 34 та ўйинда Жауэн 35 та гол ўтказиб юборди ва 15 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Бундан ташқари, футболчи Франция ёшлар терма жамоаси аъзоси ҳисобланади, аввалроқ у «учранглилар»нинг турли ёш тоифасидаги жамоаларида ҳам тўп сурган.