«Ньюкасл» Чехия терма жамоаси дарвозабонини 30 миллион еврога сотиб олмоқда
Англиянинг «Ньюкасл» клуби Португалиянинг «Брага» жамоаси ва Чехия миллий терма жамоаси дарвозабони Лукаш Горничек трансферини якунлаш арафасида турибди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатди.
Манбага кўра, 24 ёшли голкипер Испанияда «Ньюкасл» учун тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган. Энди трансфернинг расман эълон қилиниши яқин кунлар ичида кутилмоқда.
Хабар қилинишича, Англия клуби Горничекнинг «Брага» билан тузган шартномасидаги 30 миллион евролик товон пули бандини фаоллаштирган. Шу тариқа чех дарвозабони «қарғалар»нинг янги асосий голкиперига айланиши кутилмоқда.
Лукаш Горничек 2019 йил ёзида Чехиянинг «Пардубице» клубидан «Брага» сафига келиб қўшилган эди. Шу вақт ичида у жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланиб, ўзининг ишончли ўйини билан эътибор қозонди.
2025/26 йилги мавсумда Горничек барча мусобақаларда 55 та учрашувда майдонга тушиб, 51 та гол ўтказиб юборган. Шу билан бирга, у 24 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга эришди.