locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ньюкасл» Бруну Гимарайнсга янги шартнома таклиф қилади

Келишув амалга ошса, Гимарайнс клуб тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айланади.
«Ньюкасл» Бруну Гимарайнсга янги шартнома таклиф қилади
ФОТО: Getty images

«Ньюкасл» раҳбарияти ярим ҳимоячи Бруну Гимарайнсни жамоада сақлаб қолиш учун унга яхшиланган шартлар асосида янги шартнома тайёрламоқда. Бу ҳақда The Sun хабар берди.

Манбага кўра, «қарғалар» бразилиялик футболчига 2030 йилгача амал қиладиган янги битим ва ҳафтасига тахминан 200 минг фунт стерлинг (235 минг евро) маош таклиф қилишга тайёр.

Агар ушбу шартнома имзоланса, Гимарайнс «Ньюкасл» тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айланади.

Ҳозирча клуб раҳбарияти Бруну Гимарайнс сотилмаслигини қатъий таъкидламоқда.

«Ньюкасл» ўз сардорини жамоада олиб қолиш ниятида ва «Арсенал» томонидан кучайиб бораётган қизиқишга қарамай, уни қўйиб юборишни режалаштирмаяпти.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг