locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Нюкасл» Аттани «Удинезе»дан сотиб олиши мумкин

Футболчининг «Удинезе» билан шартномаси 2029 йилда якунига етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Нюкасл» Аттани «Удинезе»дан сотиб олиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Ньюкасл» «Удинезе»нинг 23 ёшли ярим ҳимоячиси Артур Аттани сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди инсайдер Николо Скира X ижтимоий тармоғида.

Манбага кўра, италияликлар футболчининг сотувидан 40 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Жорий мавсумда Атта барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, олтита гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг «Удинезе» билан шартномаси 2029 йилда якунига етади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, «Ньюкасл» 2025/2026 йилги мавсумда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб, бутун чемпионат давомида 49 очко тўплади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг