«Ньюкасл» «Арсенал»нинг Бруно Гимараес бўйича таклифини рад этди
28 ёшли футболчи «Ньюкасл» сафида 195 та расмий учрашув ўтказиб, 31 та гол урган ва 32 та голли узатмани амалга оширган.
Фото: Getty Images
«Арсенал» ва «Ньюкасл» ярим ҳимоячи Бруно Гимараес трансфери бўйича тўғридан-тўғри музокараларни бошлади.
Маълумотларга кўра, «Ньюкасл» Лондон клубининг дастлабки расмий таклифини рад этган. «Арсенал» таклиф қилган сумма футболчи учун талаб қилинаётган 80 миллион фунтдан анча паст бўлган.
Шунга қарамай, «Арсенал» бразилиялик ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиш ҳаракатларини давом эттирмоқчи. Гимараеснинг ўзи ҳам Лондон клубига ўтишга қизиқиш билдирмоқда.
28 ёшли футболчи «Ньюкасл» сафида 195 та расмий учрашув ўтказиб, 31 та гол урган ва 32 та голли узатмани амалга оширган.
Насрулло Каримов
Журналист