«Ньюкасл» АПЛ тарихидаги энг кеч киритилган ғалаба голини урди
«Ҳаккалар» 21-турда «Лидс»ни мағлуб этди.
ФОТО: Getty Images
«Ньюкасл» футболчиси Харви Барнснинг Англия чемпионати 21-турида «Лидс»га қарши ўйинда урган голи (102-дақиқа, 101:48) АПЛ тарихидаги энг кеч киритилган ғалаба голи бўлди. Бу кўрсаткичлар 2006/2007 йилги мавсумдан бери юритила бошланганидан бери қайд этилган энг сўнгги ҳал қилувчи гол ҳисобланади, дея хабар бермоқда OptaJose.
Ҳозирда «Ньюкасл» 32 очко жамғариб, Англия чемпионати турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. «Лидс» эса 22 очко билан 16-поғонада жойлашган.
Кейинги турда «Ньюкасл» «Вулверхэмптон»га қарши баҳс олиб боради. Учрашув 18 январ куни бўлиб ўтади. Бунгача эса жамоа 10 январ куни Англия Кубогида «Борнмут»га, 13 январ куни Лига Кубогида «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушади.
Насрулло Каримов
Журналист