«Ньюкасл» Андерсонни ортга қайтармоқчи
Клуб 2024 йилда футболчини сотиб юборганди.
ФОТО: Getty images
"Ноттингем Форест" марказий ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон "Ньюкасл"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, "қарғалар" молиявий фейр-плей билан боғлиқ муаммолар туфайли 2024 йилда Андерсонни сотиб юборганди. Эндиликда эса клуб футболчини ортга қайтаришни истамоқда.
Жорий мавсумда 22 ёшли Андерсон барча мусобақаларда тўққизта учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига битта ассист ёздириб қўйди. Transfermarkt маълумотларига кўра, ярим ҳимоячининг нархи 32 миллион еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист