\"Ньюкасл\" 60 миллион еврога Манзамбини сотиб олмоқда
Йохан Манзамби ЖЧ-2026даги ёрқин ўйинлари орқали кўплаб Европа грандлари эътиборини тортишга муваффақ бўлди.
Фото: Getty Images
"Ньюкасл Юнайтед" "Фрайбург" ярим ҳимоячиси Йохан Манзамби трансфери бўйича келишувга эришди.
Хабарларга кўра, Англия клуби 20 ёшли швейцариялик футболчи учун 60 миллион евро тўлайди. Томонлар трансфернинг асосий шартлари бўйича келишиб олган ва энди якуний ҳужжатлар расмийлаштирилиши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, Манзамбига "Астон Вилла" ҳам жиддий қизиқиш билдирган. Бироқ футболчининг трансфер пойгасида айнан "Ньюкасл" олдинга чиқиб олди ва битим якунланиш арафасида турибди.
Йохан Манзамби ЖЧ-2026даги ёрқин ўйинлари орқали кўплаб Европа грандлари эътиборини тортишга муваффақ бўлди. Агар трансфер расман тасдиқланса, бу "Ньюкасл" тарихидаги энг йирик харидлардан бирига айланиши мумкин.
Насрулло Каримов
Журналист