«Ньюкасл» 14 йил ичида илк бор меҳмондаги кетма-кет икки ўйинда 4 тадан гол ўтказиб юборди
«Ньюкасл» 14 йил ичида илк бор меҳмондаги кетма-кет икки ўйинда 4 тадан гол ўтказиб юборди
Англия Премьер-лигасининг олтинчи туридаги сўнгги учрашувда «Ньюкасл» «Ковентри»га йирик ҳисобда — 1:4 — мағлуб бўлди. Бу «қора-оқлар» учун меҳмондаги кетма-кет иккинчи учрашув бўлиб, унда жамоа ўз дарвозасидан тўртта тўп олиб чиқди. Сентябрь ойида ҳам «Лидс» уларни худди шу ҳисобда мағлуб этган эди.
Маълум бўлишича, «Ньюкасл Юнайтед» 2012 йил декабридан бери илк бор Премьер-лиганинг меҳмондаги кетма-кет икки ўйинида тўртта ёки ундан кўп гол ўтказиб юборди. Ўшанда жамоа «Манчестер Юнайтед»га 3:4, «Арсенал»га эса 3:7 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Шунга қарамай, «Ньюкасл» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. Кейинги турда жамоа ўз майдонида «Астон Вилла»ни қабул қилади.