locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нюбел ёзда «Бавария»ни тарк этади

Жорий мавсумда у ижара асосида “Штутгарт” сафида ўйнамоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нюбел ёзда «Бавария»ни тарк этади
ФОТО: Getty images

“Бавария”нинг 29 ёшли дарвозабони Александер Нюбел ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этади. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Жорий мавсумда у ижара асосида “Штутгарт” сафида ўйнамоқда ва яхши натижалар кўрсатмоқда. Бироқ унинг бу клуб билан шартномаси июнь ойида якунланади.

Манба маълумотига кўра, мюнхенликлар футболчини тўлиқ сотиш ёки яна ижарага беришни режалаштирмоқда, аммо бу сафар сотиб олиш ҳуқуқи билан. Шу билан бирга, Нюбелнинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган бўлиб, унинг йиллик маоши тахминан 11–12 миллион еврони ташкил этади.

Transfermarkt порталига кўра, дарвозабоннинг бозор қиймати 12 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг