Нурсултон Рўзибоев UFC турнирида Майкл Пейжга мағлуб бўлди
Нурсултон Рўзибоев UFC турнирида Майкл Пейжга мағлуб бўлди
Ўзбекистонлик жангчи Парижда ўтган жангда барча уч раундни ўтказди, бироқ ҳакамлар ғалабани рақибига берди. Ҳакамларнинг барчаси Пейжнинг ғалабасини 29:28 ҳисобида қайд этди. Шу тариқа, 32 ёшли Рўзибоевнинг UFC'даги кетма-кет учта ғалабадан иборат серияси якунланди.
UFC турнирининг Парижда бўлиб ўтган асосий кардида ўрта вазн тоифасида Нурсултон Рўзибоев инглиз жангчиси Майкл Пейжга қарши октагонга чиқди.
Жанг уч раунд давом этди. Рўзибоев бир нечта муваффақиятли тейкдаундларни амалга оширган бўлса-да, бу ғалаба учун етарли бўлмади. Ҳакамларнинг барчаси Пейжнинг ғалабасини 29:28 ҳисобида қайд этди.
Шу тариқа, 32 ёшли Рўзибоевнинг UFC'даги кетма-кет учта ғалабадан иборат серияси якунланди. Унинг профессионал ММА'даги рекорди 37 ғалаба, 10 мағлубият, 2 дуранг ва 2 та натижасиз жангдан иборат.
39 ёшли Пейж эса кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритди. Инглиз жангчисининг профессионал ММА'даги рекорди 26 ғалаба ва 3 мағлубиятни ташкил этмоқда.