locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нуронийлар ўртасида футбол мусобақаси бўлиб ўтди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нуронийлар ўртасида футбол мусобақаси бўлиб ўтди
PHOTO: Telegram

Бектемир тумани 1-сонли спорт мактаби яна бир спорт мусобақасига мезбонлик қилди. Бу сафар ушбу масканда 60 ёшдан катта нуронийлар ўртасида футбол бўйича туманлараро турнир ташкил этилди.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Бектемир тумани ҳокими Нурилла Абдурахмонов иштирок этди. У барча жамоаларга муваффақият тилаб, фаол нуронийларнинг ёшларга ибрат бўлаётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, ҳоким рамзий тарзда биринчи тўпни ўйнаш орқали мусобақани расман очиб берди.

Турнирда Бектемир, Яккасарой, Чилонзор ва Юнусобод туманларидан ташриф буюрган терма жамоалар иштирок этди. Қизғин ва дўстона руҳда ўтган баҳсларда Чилонзор тумани жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг