locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нури Шаҳин «Башакшеҳир» бош мураббийига айланди

У клуб билан уч йиллик битим имзолаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нури Шаҳин «Башакшеҳир» бош мураббийига айланди
Фото: Башакшехир

Туркиялик машҳур мутахассис Нури Шаҳин Истанбулнинг “Башакшеҳир” клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, клуб Шаҳин билан 3 йиллик шартнома имзолаган.

Шаҳин мураббийлик фаолиятини 2021 йилда “Антальяспор”да бошлаган. У дастлаб Эден Терзич бошчилигидаги мураббийлар штабида ёрдамчи бўлган. Кейинчалик Германиянинг “Боруссия Дортмунд” клубига йўл олган мутахассис 2024/25 йилги мавсум бошида Дортмунд клубининг бош мураббийига айланганди. Аммо ёмон натижалар сабаб 6 ой ўтиб лавозимини тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, “Башакшеҳир” сафида ўзбекистонлик икки нафар футболчи — Аббосбек Файзуллаев ҳамда Элдор Шомуродов тўп суради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг