locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нуну Мендеш: «Ҳимояда унчалик кучли эмас эдим, лекин Энрике менга ёрдам берди»

«ПСЖ» ҳимоячиси ўзининг ҳимоявий ўйини ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нуну Мендеш: «Ҳимояда унчалик кучли эмас эдим, лекин Энрике менга ёрдам берди»
ФОТО: Getty Images

«ПСЖ»нинг 23 ёшли қонат ҳимоячиси Нуну Мендеш ўзининг ҳимоявий ўйини ва мураббий Луис Энрикенинг бу борадаги таъсири ҳақида фикр билдирди.

«Аввалига мен ҳимояда унчалик кучли эмас эдим. Луис Энрике буни пайқади ва менга жуда катта ёрдам берди.

Авваллари бирга-бир вазиятда қийналардим, чунки бутун эътиборим ҳужумда эди. У менга шундай деди: «Агар яхшироқ ҳимоялансанг, мен сенга ҳужумда эркинлик бераман», — деди Мендеш.

Маълумот учун, Мендеш 2022 йилнинг ёзидан буён «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум барча турнирларда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг