locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нуну Эшпириту Санту товон пулисиз «Вест Хэм»ни тарк этиши мумкин

Клуб турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нуну Эшпириту Санту товон пулисиз «Вест Хэм»ни тарк этиши мумкин
ФОТО: Getty images

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби 2025/2026 йилги мавсум якунида жамоа бош мураббийи Нуну Эшпириту Сантуни истеъфога чиқариши мумкин.

The Sun нашри хабар беришича, португалиялик мутахассиснинг меҳнат шартномасида жамоа АПЛдан тушиб кетган тақдирда уни лавозимидан озод этиш мумкинлиги ҳақида банд мавжуд.

Шунингдек, бундай вазиятда "болғачилар" ҳамкорликни муддатидан олдин тўхтатгани учун мураббийга товон пули тўлашга мажбур эмаслиги қайд этилган.

Маълумот учун, Англия чемпионатининг 24 туридан сўнг "Вест Хэм" 20 очко жамғариб, турнир жадвалининг 18-поғонасида бормоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг