Нуньес ёзда Саудия клубига ўтиши мумкин
Фото: Getty Images
“Ал Ҳилол” раҳбарияти “Ливерпул”нинг уругвайлик ҳужумчиси Дарвин Нуньесни ёзда ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда TeamTalk хабар бермоқда.
Манбага кўра, “қизиллар” уругвайлик футболчини сотишга тайёр. Бу орқали "Ливерпуль" 2022 йилда Нуньес учун тўлаган 85 миллион евронинг катта қисмини қайтариб олмоқчи.
Мерсисайд клуби раҳбарлари Нуньес бўйича қўйиладиган нархни "Ал Ҳилол" бажара олишига ишонишмоқда.
Маълумот учун, Дарвин Нуньес "Ливерпул"даги фаолияти давомида 138 ўйин ўтказиб, 40 та гол урган ва 26 ассистни қайд этган.