Нуньес Саудия чемпионатида қолади
Унинг шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Дарвин Нуньеснинг қишки трансфер ойнасида “Ал-Ҳилол”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, футболчига яқин манбалар бу маълумотларни инкор этди.
26 ёшли форвард ҳозирда бор эътиборини риёдликлар сафида ўйнашга қаратган ва клубда мамнун. Унинг шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt ҳозирда уни 45 миллион еврога баҳоламоқда.
"Ал-Ҳилол" сафида Нуньес жами 11 та ўйинда 5 та гол уриб, 2 та голли узатма берган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист