Нуньес «Ал-Ҳилол»да қанча маош олиши маълум
Фото: Getty Images
«Ливерпул» ҳужумчиси Дарвин Нунес Саудиянинг «Ал Ҳилол» клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, уруғвайлик футболчи янги клуби билан 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолайди. Нунес Саудияда уч мавсум давомида 66 миллион евро ишлаб топади.
Эслатиб ўтамиз, Нунес 2022 йилдан буён «Ливерпул»да тўп сурмоқда. Бу давр ичида у барча турнирларда 143 та ўйинда майдонга тушиб, 40 та гол урди. Мерсисайдликлар уни «Бенфика»дан 85 миллион еврога сотиб олганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист