locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нукусдаги Туран стадионида қурилиш якуний босқичга кирди

Лига ишчи гуруҳи июль ойининг сўнгги ўн кунлигида Нукусга қайтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нукусдаги Туран стадионида қурилиш якуний босқичга кирди
Фото: UzPFL

Кеча — 8-июнь куни Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳрида бўлди. Сафар давомида Лига раҳбари Диёр Имомхўжаев Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев билан учрашди ҳамда Арал футбол клуби ва Туран стадиони масаласида суҳбатлашди.

Айни вақтда Арал футбол клуби Про-лига доирасида 10 та учрашув ўтказган бўлиб, мағлубиятсиз серия ҳамда 26 очко билан мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Шунидан келиб чиқиб, Арал Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш учун асосий номзодлардан бири ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Арал клубини ривожлантириш ҳамда Туран стадионини таъмирлаш масаласида барча зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Режага кўра, Туран стадиони шу йилнинг куз ойларида фойдаланишга топширилади.

Айни вақтда стадионга ФИФА талабларига жавоб берадиган қоплама ётқизилган. Шунингдек, Лига талаби бўйича замонавий прожекторлар тўлиқ ўрнатилган. Ҳозирда сифатли телетрансляция имкониятини таъминловчи кабеллаштириш ишлари, камера платформаларини жойлаштириш, медиа трибуна, шарҳловчилар хонаси ҳамда матбуот анжумани зали ташкил этиш устида ишлар олиб борилмоқда.

Туран стадиони учун VAR техникаси харид қилинган бўлиб, яқин кунларда уни ўрнатиш ишлари ҳам бошланади.

Стадионнинг техник нуқталари Лига таклиф этган лойиҳа асосида амалга оширилган. Захира ўриндиқлари, кийим алмаштириш хоналари ва VVIP ложалари замонавий кўринишда бунёд этилган.

Стадион 12 минг томошабинга мўлжалланган бўлиб, келажакда республика футболиing энг муҳим ва замонавий марказларидан бирига айланишига шубҳа йўқ.

Режага кўра, Лига ишчи гуруҳи июль ойининг сўнгги ўн кунлигида Нукусга қайтади.

Маълумот учун, Арал футбол клуби куни кеча ОФК клубларни лицензиялаш шартларини муваффақиятли бажарган клублар сафига қўшилди. Бу клуб тарихидаги муҳим янгиликлардан бири ҳисобланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг