locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Новак Жокович Монтекарлодаги «Masters» турнирини ўтказиб юборади

Ушбу мусобақа 5 апрелдан 12 апрелга қадар давом этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Катта дубулға» тоифасидаги турнирларнинг 24 карра ғолиби, дунё рейтингининг учинчи рақамли теннисчиси Новак Жокович Монтекарлода бўлиб ўтадиган «Masters» мусобақасидан чиқиб кетди. Бу ҳақда турнир матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Новак Жокович турнирда иштирок этишдан воз кечди. Биз унга энг эзгу тилакларимизни йўллаймиз ва тез орада кортда кўришга умид қиламиз», — дейилади турнир матбуот хизмати баёнотида.

Сербиялик теннисчи 2011 йилдан буён илк бор ушбу турнирни ўтказиб юбормоқда. Аввалроқ, Жокович ўнг елкасидаги жароҳати сабабли Майами (АҚШ)даги «Masters»да ҳам иштирок эта олмаган эди.

Монтекарло «Masters» турнири 5 апрелдан 12 апрелга қадар бўлиб ўтади. Мусобақанинг амалдаги чемпиони испаниялик Карлос Алкарас ҳисобланади. Ўтган йилги финалда у италиялик Лоренцо Музеттини (3:6, 6:1, 6:0) мағлуб этган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг