“Nottingham Forest” Кот-д’Ивуар терма жамоаси ҳимоячисини трансфер қилди-
“Nottingham Forest” Кот-д’Ивуар терма жамоасининг марказий ҳимоячиси Усмон Диомандени ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди. 22 ёшли футболчи Англия клуби билан 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Келишувни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам мавжуд.
Диомане “Nottingham Forest”га Лиссабоннинг “Sporting” клубидан кўчиб ўтди. Клублар трансфер суммаси ҳақида расман маълумот бермаган, бироқ ОАВ маълумотларига кўра, инглиз клуби ҳимоячи учун тахминан 40 миллион евро тўлаган.
Кот-д’Ивуарлик футболчи 2023 йилдан буён “Sporting” шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У Португалия клубининг асосий футболчиларидан бирига айланган ва жамоа билан ички мусобақаларда совринларни қўлга киритган.
Ўтган мавсумда Диомане барча мусобақаларда 31 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди. Шунингдек, у Кот-д’Ивуар миллий терма жамоаси сафида ҳам мунтазам тўп тепиб келмоқда. Энди 22 ёшли ҳимоячи фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиради.