locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ноттингем» «Сити» футболчисига таклиф юборди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ноттингем» «Сити» футболчисига таклиф юборди
Фото: Getty Images

"Манчестер Сити"нинг қанот ҳимоячиси Рико Льюис "Ноттингем Форест" қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Foot Mercato нашри хабар берди.

Манбага кўра, "ўрмончилар" 20 ёшли футболчи учун "шаҳарликлар"га 25 миллион евро ва бонус сифатида 5 миллион евро таклиф қилишган.

Аммо "Манчестер Сити" Люисни "Ноттингем Форест"га сотишдан бош тортган.

Ўтган мавсумда манчестерликлар тарбияланувчиси барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 44 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Transfermarkt портали мутахассислари Льюиснинг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг