«Ноттингем Форест» Зинченко билан ижара шартномасини муддатидан аввал бекор қилмоқчи
«Ноттингем Форест» «Арсенал» ҳимоячиси Александр Зинченко билан ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилишга тайёр. Бу ҳақда журналист Сами Мокбел Х ижтимоий тармоғида BBC’га таяниб хабар берди.
Манбага кўра, шартномада трансферни муддатидан олдин тўхтатиш механизми мавжуд эмас, шу сабабли бу масалани ҳал қилиш масъулияти тўлиқ «Форест» зиммасида.
Қайд этилишича, «Арсенал» таркиби аллақачон тўлиқ шаклланган ва клубда украиналик футболчининг қайтиши кутилаётгани йўқ.
2025/2026 йилги мавсумда Александр Зинченко клуб даражасида барча мусобақаларда 10 та учрашувда майдонга тушди, бироқ гол ёки ассист билан ажралиб чиқа олмади.
Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 15 млн евро деб баҳоламоқда. Футболчининг ижараси жорий мавсум охиригача мўлжалланган бўлиб, айнан шу вақтда унинг «канонирлар» билан шартномаси ҳам якунга етади.