locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ноттингем Форест» жорий мавсум учинчи марта мураббийини истеъфога чиқарди

Аввалроқ «ўрмончилар» Шон Дайч билан хайрлашганини эълон қилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англиянинг «Ноттингем Форест» клуби бош мураббий Шон Дайч билан хайрлашганини расман эълон қилди. Бу билан клуб жорий мавсумнинг ўзида учинчи бор бош мураббийини алмаштириб, ўзига хос антирекорд ўрнатди.

Клубнинг расмий сайтида эълон қилинган хабарда шундай дейилади:

«Ноттингем Форест» футбол клуби Шон Дайч бош мураббийлик лавозимидан озод этилганини тасдиқлайди. Биз Шон ва унинг мураббийлар штабига клубдаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз ҳамда уларнинг келгуси ишларига омад тилаймиз. Ҳозирча бу борада қўшимча изоҳ берилмайди».

Қайд этиш жоизки, «Ноттингем» раҳбарияти жорий мавсумда барқарорликни таъминлаш йўлида қатъий чораларга қўл урмоқда. Дайчга қадар клуб Нуну Эшпириту Санту ва Ангелос Постекоглу каби мутахассислар билан ҳам ҳамкорликни тўхтатган эди. Бироқ бу ўзгаришлар жамоанинг натижаларига сезиларли таъсир кўрсатгани йўқ.

Айни дамда «Ноттингем Форест» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 17-поғонани эгаллаб турибди. Жамоа хавфли ҳудуд — қуйи лигага тушиб кетиш зонаси ёқасида тургани раҳбариятни янги ҳалоскор излашга мажбур қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг