«Ноттингем Форест» Жонсни трансфер қилишни режалаштирмоқда
«Ноттингем Форест» «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Кёртис Жонсни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Daily Mail журналисти Льюис Стил хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «ўрмончилар» Жонсни «Манчестер Сити»га ўтиб кетган Эллиот Андерсоннинг муносиб ўринбосари сифатида кўрмоқда.
Шунингдек, 25 ёшли футболчининг ўзи ҳам жорий ёзги трансфер ойнасида «Ливерпуль»ни тарк этиш ниятида. Мерсисайд клуби эса унинг трансферидан 35–40 миллион фунт стерлинг (тахминан 40–45 миллион евро) ишлаб олишни режалаштирмоқда.
Жонс ўтган мавсум барча мусобақаларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди.
Футболчининг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 35 миллион еврога баҳоланмоқда.