locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ноттингем Форест» ҳужумчиси Тайво Авони сунъий комадан чиқди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
27 ёшли Нигериялик футболчи оғир жароҳат олди
Расм: gettyimages.com

27 ёшли Тайво Авони 11 май куни АПЛнинг 36-туридан ўрин олган “Ноттингем Форест” – “Лестер” (2:2) учрашувида оғир жароҳат олди. У 83-дақиқада захирадан майдонга тушди ва тўрт дақиқадан сўнг Энтони Эланганинг узатмасини ёпишга ҳаракат қилиб, югуриш пайтида рақиб дарвозасининг тўсинига бориб урилди.

Клуб хабарига кўра, футболчига шошилинч жарроҳлик амалиёти ўтказилган ва у айни пайтда яхши тикланмоқда. Операциядан сўнг шифокорлар уни сунъий комадан чиқаришди. Ҳозирги вақтда Тайво шифохонада оила аъзолари билан бирга, шифокорлар назоратида қолмоқда.

Авони “Ноттингем Форест” клубига 2022 йил ёзида Берлиннинг “Унион” жамоасидан 20,5 миллион еврога ўтган эди. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг