locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ноттингем Форест» Шон Дайчни истеъфога чиқариш вариантини кўриб чиқмоқда — манба

Раҳбарият унинг ўрнига янги мураббийни ҳам топиб қўйди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ноттингем Форест» клуби раҳбарияти бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқариш масаласини кўриб чиқмоқда. Клуб соҳибининг Эвангелос Маринакис жамоанинг жорий мавсумдаги натижаларидан кескин норози ва 54 ёшли мутахассисни алмаштириш ниятида. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Шон Дайч 2025 йилнинг октябрь ойида жамоа жиловини қўлига олган эди, бироқ у вазиятни ўнглай олмади. Айни дамда «Ноттингем Форест» турнир жадвалида тушиб кетиш зонасидан атиги бир поғона юқорида турибди. Маринакис мураббийнинг услуби клуб лойиҳасига мос келмайди, деб ҳисобламоқда ва ёзги танаффус вақтида янги номзодни олиб келишни режалаштирмоқда.

Маринакиснинг асосий мақсади — «Фулҳем» устози Марку Силвани ўз жамоасига жалб қилиш. Маълумотларга кўра, португалиялик мутахассиснинг «Фулҳем» билан шартномаси шу ёзда якунланади ва у эркин агентга айланиши мумкин. Маринакис Силва билан аввалроқ «Олимпиакос»да бирга ишлаган ва унинг имкониятларига юқори баҳо беради.

Бироқ бу курашда «Ноттингем» ёлғиз эмас. «Кристал Пэлас» ҳам Марку Силвага қизиқиш билдирмоқда ва жамоанинг ҳозирги мураббийи Оливер Гласнер билан хайрлашишга тайёрланмоқда.

Маълумот учун, Марку Силва 2021 йилдан буён «Фулҳем»ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа жорий мавсумда барқарор ўйин кўрсатиб, 30 та учрашувда 14 та ғалаба қайд этди ва 34 очко билан турнир жадвалининг 12-поғонасида бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг